Logo

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мавжуд имкониятлардан максимал даражада самарали фойдаланишга келишиб олдилар

Апрель 19, 2026. 11:30 • 2 дақ

172
Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мавжуд имкониятлардан максимал даражада самарали фойдаланишга келишиб олдилар

ТОШКЕНТ, 19 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Анталия шаҳрида Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан самимий ва мазмунли учрашув бўлди, ­­­– ­деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида халқларимизни боғлаб турувчи муштарак тарих, тил ва қадриятларга асосланган дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч ришталари изчил мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Икки томонлама кун тартибининг устувор йўналишларини муҳокама қилиб, ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратдик.

Шунингдек ўқинг

Савдо, транспорт-логистика, энергетика ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга келишиб олдик”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш