Чўлпонотада Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари долзарб масалаларни муҳокама қилди

Июль 24, 2026. 18:00 • 2 дақ

15
Чўлпонотада Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари долзарб масалаларни муҳокама қилди
“Дунё” АА сурати

ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Чўлпонота шаҳрида Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги юксак даражаси алоҳида қайд этилди. Давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги яқин ва ишончли мулоқот барча йўналишлардаги ҳамкорлигимизни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратмоқда.

Шунингдек ўқинг

Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиб, олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш муҳимлигини таъкидланди.

Шунингдек, ШҲТ доирасидаги ҳамкорлигимиз ҳамда долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш