Ўзбекистон ва Сейшел Республикаси ташқи ишлар вазирлари Умумий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади
Май 01, 2026. 20:00 • 2 дақ
• 246
ТОШКЕНТ, 1 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Сейшел Республикаси ташқи ишлар ва диаспора масалалари вазири Барри Фор билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Тошкентда Сейшел Республикаси ташқи ишлар ва диаспора вазири Барри Фор жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Музокаралар давомида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш йўлларини атрофлича кўриб чиқдик. Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида қўшма механизмларни йўлга қўйиш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ қадамларни белгилаб олдик. Долзарб халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдик.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сейшел Республикаси Ҳукумати ўртасида “Умумий ҳамкорлик тўғрисида”ги битимни имзоладик.
Ишонамизки, бу ташриф икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқади”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси