Logo

Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқотда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар

Январ 12, 2026. 17:42 • 36 сония

115
Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқотда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 12 январь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари - Бахтиёр Саидов ва Ҳоқон Фидан ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 “Суҳбатимиз икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олди, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм-каналида. - Бўлажак тадбирларга тайёргарлик, стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, минтақавий ва глобал мавзуларни муҳокама қилдик.

Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари мамлакатларимиз ўртасида эришилган барча келишувларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш учун яқиндан ҳамкорликни давом эттиради”.

“Дунё” АА архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш