Анталияда Ўзбекистон ва Украина ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди
Ноябрь 12, 2026. 18:00 • 55 сония
• 18
ТОШКЕНТ, 12 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Анталия шаҳрида Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Анталия шаҳрида бўлиб ўтган Глобал иқлим саммити доирасида Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига билан учрашдик, – деб бугун ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Мулоқотда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ишбилармонлик алоқаларини мунтазам давом эттиришга алоҳида эътибор қаратдик.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси