Ўзбекистон дипломатлари кўмагида йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган ҳамюртимиз Ватанга қайтарилди
Ноябрь 12, 2026. 16:30 • 58 сония
• 4
ОҚТОВ, 12 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари томонидан Қозоғистон ҳудудида йўл-транспорт ҳодисасига учраб, тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқаросини Ватанга қайтариш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Қозоғистоннинг Оқтўбе вилояти Айтекеби туманидаги Белкопа қишлоғи ҳудудидан ўтувчи “Самара–Чимкент” автомобиль йўлининг 921-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ҳамюртимиз У. Г. Хромтау тумани марказий шифохонасига ётқизилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ватандошимизнинг саломатлик ҳолати ва тиббий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан уни Ватанга қайтариш билан боғлиқ зарур ташкилий чоралар амалга оширилди.
У 12 ноябрь куни консулхона вакиллари кўмагида Оқтўбе шаҳридан тиббий кузатув остида Ўзбекистонга қайтарилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси