Logo

Минскда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги нишонланди

Апрель 17, 2026. 10:40 • 2 дақ

83
Минскда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги нишонланди
Минскда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги нишонланди
Минскда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги нишонланди
Минскда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги нишонланди

МИНСК, 17 апрель. /“Дунё” АА/. Белорус давлат педагогика университетида буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ўзбек халқининг бой тарихий ва маънавий мероси кенг тарғиб қилинди, жаҳон цивилизацияси тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз, хусусан, Амир Темур шахси ва фаолияти жамоатчиликка яқиндан таништирилди.

Иштирокчиларга Амир Темурнинг давлатчилик сиёсати, ҳарбий санъати, илм-фан ва маданият ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида атрофлича маълумот берилди. Учрашув давомида ўзбек маданияти, адабиёти ва санъати намуналари ҳам намойиш этилди.

Шунингдек ўқинг

Тадбирда университетнинг физика-математика, мактабгача таълим ҳамда ижтимоий-педагогик технологиялар факультетлари профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Минскдаги етакчи ОАВ вакиллари фаол қатнашди.

Маданий учрашувда иштирок этган ватандошлар ва меҳмонлар бундай маърифий ва маданий учрашувлар халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш