Гуанчжоуда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги нишонланди
Апрель 15, 2026. 18:50 • 55 сония
• 173
ГУАНЧЖОУ, 15 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Хитойнинг жанубий провинцияларидаги университетларда таҳсил олаётган ватандош ёшлар иштирок этди.
Байрам доирасида иштирокчиларга Темурийлар даврининг бой тарихий мероси, Соҳибқирон томонидан асос солинган давлат бошқаруви тамойиллари, унинг илм-фан, маданият, меъморчилик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Учрашувда талабалар томонидан Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кўргазмали тақдимот намойиш қилинди.
Тадбир самимий ва дўстона муҳитда якунланди: иштирокчилар норасмий муҳитда мулоқот қилиш, фикр алмашиш, анъанавий ўзбек таомларидан татиб кўриш имконига эга бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси