Logo

Москвадан муносабат: Янги марказ ислом маърифати нуфузини янада оширади

Март 26, 2026. 14:21 • 2 дақ

55
Москвадан муносабат: Янги марказ ислом маърифати нуфузини янада оширади

МОСКВА, 26 март. /“Дунё” АА/. Россия Фанлар академияси Этнология ва антропология институти илмий ходими Азат Примов Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг тантанали очилиши муносабати билан фикр билдирди.

– Хорижда яшаётган ўзбекистонлик сифатида тарихий Ватанимда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилишини самимий олқишлайман. Бундай муассасани бошқа жойда тасаввур қилиш қийин. Ўзбекистон азалдан ислом маърифати ўчоқларидан бири бўлиб келганига мусулмон оламида ҳеч ким шубҳа билдирмайди.

Ушбу заминда нафақат ислом таълимоти ва диний манбаларнинг буюк олимлари, балки кўплаб таниқли мусулмон уламолари ва маърифатпарварлар етишиб чиққан. Ўрта асрлар ва кейинги даврларда Евроосиё ҳудудидаги ислом маънавий марказларининг муҳим қисми айнан Ўзбекистон заминида жойлашган.

Шунингдек ўқинг

Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари жаҳон илм-фани, хусусан, тиббиёт, математика, астрономия, география ва фалсафа соҳалари ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломаларни етказиб берган.

Мамлакат тарихида шундай даврлар ҳам бўлганки, ал-Беруний, ал-Бухорий каби буюк аждодларимиз ўз юртидан кўра хорижда кўпроқ танилган. Илм-фан ва дин уйғунлигини ўзида мужассам этган, замонавий технологиялар билан бойитилган мазкур марказ музей ва илмий-маърифий платформа сифатида айнан ана шундай унутилиш ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Шубҳасиз, ушбу Марказ янги турдаги цивилизация институти сифатида ислом цивилизациясининг дунёдаги ҳақиқий ўрнини тиклаш, илм-маърифат ва маданиятни кенг тарғиб этиш, жаҳолатнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш, халқлар ўртасида мулоқот ва ўзаро тушунишни рағбатлантиришга қодир.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш