Ўзбекистон ва Словения савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Июль 24, 2026. 11:30 • 2 дақ

115
Ўзбекистон ва Словения савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ЛЮБЛЯНА, 24 июль. /“Дунё” АА/. Любляна шаҳрида Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов ва Словения Бош вазири девони давлат котиби Здравко Почивалшек ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Здравко Почивалшек Ўзбекистон Словениянинг Марказий Осиёдаги муҳим ва истиқболли ҳамкори эканини таъкидлаб, мамлакатимиз билан ташқи иқтисодий алоқаларни диверсификация қилиш ҳамда ўзаро инвестициялар ҳажмини оширишдан манфаатдор эканини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон–Словения Ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи йиғилишини икки мамлакат етакчи бизнес вакиллари иштирокида ўтказиш, автомобилсозлик, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида кооперация алоқаларини ривожлантириш юзасидан келишиб олинди.

Учрашувда тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, уюшган меҳнат миграцияси соҳасида ҳукуматлараро битим лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Словениядаги йирик халқаро кўргазмада “Made in Uzbekistan” миллий стендини ташкил этиш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш