Ўзбекистон таълим муассасалари вакиллари Лондонда халқаро тажрибани ўрганди

Октябрь 01, 2026. 13:30 • 2 дақ

• 16
Ўзбекистон таълим муассасалари вакиллари Лондонда халқаро тажрибани ўрганди

ЛОНДОН, 1 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг хусусий ва нодавлат таълим муассасалари асосчилари ҳамда раҳбарларидан иборат делегация амалий ташриф билан Лондонда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида делегация Лондоннинг қатор таълим муассасалари фаолияти билан танишиб, мактабгача ва умумий таълим, икки тилли таълим, “Вальдорф” таълим ёндашуви, шунингдек, махсус ва инклюзив таълим каби турли йўналишларни ўрганди.

Хусусан, немис файласуфи ва педагоги Рудольф Штайнер томонидан ишлаб чиқилган “Вальдорф” ёндашувига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тизим фақат академик билимларгагина эмас, балки боланинг ижодий қобилиятлари, ҳиссий соҳаси, мустақил фикрлаши ва амалий кўникмаларини ҳам ҳар томонлама ривожлантиришни назарда тутади.

Сафар давомида иштирокчилар учун замонавий таълим методологиялари, ўқув жараёнини самарали ташкил этиш, билингвал таълим ва болаларнинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда таълим муҳитини яратишга бағишланган махсус тренинглар ташкил этилди.

Шунингдек ўқинг

Тренингларда қатнашчилар хорижлик мутахассислар билан бевосита мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан фикр алмашдилар ва замонавий таълим ёндашувларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар олдилар.

Дастур якунида Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида иштирокчиларга малака сертификатларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди

Ташриф натижасида ўрганиб чиқилган самарали таълим моделлари ва методик ёндашувларни Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон ҳудудларидаги хусусий ҳамда нодавлат таълим муассасалари фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси