Logo

Остона ва Самарқанд ўртасида авиарейс сони кўпаяди

Январ 22, 2026. 16:54 • 36 сония

86
Остона ва Самарқанд ўртасида авиарейс сони кўпаяди

ОСТОНА, 22 январь. /“Дунё” АА/. “Qazaq Air” авиакомпанияси Остонадан Самарқандга парвозлар сонини ҳафтасига икки мартадан учтага оширади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “inbusiness.kz” ахборот агентлигига таяниб.

Қайд этилишича, 2026 йил 4 мартдан бошлаб авиакомпания ОстонаСамарқандОстона йўналиши бўйича қўшимча рейсни йўлга қўймоқда. Жума ва якшанба кунлари амалга ошириладиган парвозларга чоршанба кунги парвозлар қўшилади.

Остона  Самарқанд йўналиши бўйича авиачипталар нархи 30 366 тенге (721 192,5 сўм) дан бошланади.

“Qazaq Air” авиакомпанияси 2025 йил ноябрь ойидан бошлаб Қирғизистон ва Ўзбекистонга мунтазам халқаро рейсларни амалга ошириб келмоқда. Шу даврда ушбу йўналишларда қарийб 4,5 минг йўловчи ташилган. Қўшимча рейсларнинг йўлга қўйилиши барқарор талаб билан боғлиқ.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш