“The World News”: 2025 йилда Ўзбекистон банк секторидаги етакчи банклар ўз барқарорлигини сақлаб қолди
Январ 22, 2026. 18:47 • 2 дақ
• 35
ИСЛОМОБОД, 22 январь. /“Дунё” AA/. Покистоннинг “The World News” электрон нашрида 2025 йилда Ўзбекистон банк секторида амалга оширилган ислоҳотларга бағишланган мақола эълон қилди.
Унда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг 2025 йил IV чораги якунлари бўйича “Банклар фаоллик индекси” натижаларига асосланган янгиланган Банклар рейтинги тақдим этилган.
“Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2025 йил якунлари бўйича тузилган банклар рейтинги натижаларига кўра, молия институтларининг аксариятида барқарор позицияларнинг сақланиб қолиниши уларнинг рақобатбардошлик даражаси ошганидан далолат беради. Шу билан бирга, ўрта сегментда айрим банклар ўртасида қайта гуруҳланиш жараёнлари кузатилмоқда”, – дейилган манбада.
Маълум қилинишича, тадқиқот республикада фаолият юритаётган 35 та тижорат банкларини қамраб олган бўлиб, уларнинг 20 таси филиаллар сони ва фаолият кўламига кўра йирик молия институтлари тоифасига, қолган 15 таси эса кичик банклар тоифасига киритилган.
Нашрда қайд этилишича, ҳисобот даврида банк тизимининг жами активлари 892,9 трлн сўмни (74,2 млрд доллар), мажбуриятлари эса 759,8 трлн сўмни (63,1 млрд доллар) ташкил этди. Кредит қўйилмалари 13%га ошган бўлса, жалб қилинган депозитлар 31 фоизни ташкил этди. Валюта операциялари улушининг пасайиши миллий валютанинг мустаҳкамланаётганидан далолат беради. Соф фойда 13,5 трлн сўмга (1,1 млрд доллар) етди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 57,1%га кўп.
Материалда 2025 йил IV чораги якунлари банк секторидаги етакчи банклар ўз барқарор позицияларини сақлаб қолганини, рейтингдаги қайта жойлашув эса чекланган даражада қолганини кўрсатди. Энг сезиларли ўсишни Ўзсаноатқурилишбанк кўрсатиб, умумий рейтингда 3 поғонага кўтарилди. Шунингдек, Давр банк, Ориент финанс банк, Халқ банки ҳамда Ипотека банк ўз позицияларини яхшилаб, ижобий динамика намоён этди.
“Умуман олганда, 13 та банк умумий фаоллик рейтингида ўз позицияларини сақлаб қолган бўлиб, рақобат кучайиб бораётган шароитда мазкур ҳолат банкларнинг операцион самарадорликни, ликвидликнинг етарли даражасини, активлар сифатини ва барқарорликни таъминлаш салоҳиятини акс эттиради”, – деб ёзилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
