“Pakistan In the World”: Ўзбекистон 2026 йилда Халқаро информатика олимпиадасига мезбонлик қилади
Август 21, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 14
ИСЛОМОБОД, 21 август. /“Дунё” АА/. “Pakistan In the World” нашри Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида рақамли технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани ҳақида мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда ёзилишича, ҳамкорлик телекоммуникациялар, электрон ҳукумат, тиббиёт, сунъий интеллект ва таълим соҳаларини қамраб олмоқда. Корея компаниялари Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани яратишда иштирок этмоқда ва мамлакатда ўз офисларини очмоқда.
Жанубий Корея университетлари ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрламоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг IT-компаниялари Корея бозорига хизматлар экспортини оширмоқда.
Саноат соҳасида кореялик ҳамкорлар билан шерикликда ташкил этилган “Global Optical Communication Uzbekistan” корхонаси томонидан 2022–2025 йилларда 657,5 миллиард сўмлик 232,1 минг километр оптик толали кабель ишлаб чиқарилган.
Мақолада сунъий интеллектни ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистонда рақамли ҳукумат ва сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича миллий стратегиялар, ёшларни STEM ва IT соҳаларига жалб этиш дастурлари амалга оширилмоқда. 2026 йилда мамлакат Халқаро информатика олимпиадасига мезбонлик қилади.
Нашрнинг қайд этишича, яқин йилларда ҳамкорликни рақамли ҳукумат, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, тиббий инфратузилма, сунъий интеллект бўйича пилот лойиҳалар ва таълим дастурларига йўналтириш режалаштирилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси