Покистон матбуоти: Самарқандда Биродар шаҳарлар халқаро форумига пухта ҳозирлик кўрилмоқда

Июль 19, 2026. 10:30 • 2 дақ

113
Покистон матбуоти: Самарқандда Биродар шаҳарлар халқаро форумига пухта ҳозирлик кўрилмоқда
Покистон матбуоти: Самарқандда Биродар шаҳарлар халқаро форумига пухта ҳозирлик кўрилмоқда
Покистон матбуоти: Самарқандда Биродар шаҳарлар халқаро форумига пухта ҳозирлик кўрилмоқда

ИСЛОМОБОД, 19 июль. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Daily Independent”, “Media Online Today”, “News Network Pakistan”, “Infora News”, “The World News” каби етакчи нашрларида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Биродар шаҳарлар халқаро форуми ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрларда ёзилишича, Самарқанд шаҳрида 24–25 июль кунлари Биродар шаҳарлар халқаро форуми ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган тадбирда илмий-амалий анжуманлар, панель сессиялар ва давра суҳбатлари ташкил этилади.

Шу билан бирга, форум давомида биродар шаҳарлардан ташриф буюрган иштирокчиларнинг турли ҳамкорлик меморандумлари ва битимларини имзолаши кўзда тутилган.

Шунингдек ўқинг

Мақолаларда халқаро форум жараёнида шерикликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш, халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.

Мазкур халқаро тадбир Ўзбекистоннинг халқаро имижини юксалтириш, ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва шаҳарлар ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш