Покистон Миллий фан ва технологиялар университети Ўзбекистонда ўз кафедрасини очди

Сентябрь 10, 2026. 08:10 • 2 дақ

20
Покистон Миллий фан ва технологиялар университети Ўзбекистонда ўз кафедрасини очди
Покистон Миллий фан ва технологиялар университети Ўзбекистонда ўз кафедрасини очди
Покистон Миллий фан ва технологиялар университети Ўзбекистонда ўз кафедрасини очди
Покистон Миллий фан ва технологиялар университети Ўзбекистонда ўз кафедрасини очди
Покистон Миллий фан ва технологиялар университети Ўзбекистонда ўз кафедрасини очди

ИСЛОМОБОД, 10 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Покистон Миллий фан ва технологиялар университети (NUST) ректори, доктор Муҳаммад Зоҳид Латиф бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида Покистон делегациясини Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобур Исломов қабул қилди.

Мулоқотда икки мамлакатнинг геология ва тоғ-кон саноати соҳаларидаги салоҳиятини бирлаштириш, шунингдек, таълим ва илмий-тадқиқот йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан NUST ўртасида соҳавий ҳамкорликни йўлга қўйиш, унинг истиқболли йўналишларини белгилаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ҳамкорликнинг таълим ва илм-фан йўналишидаги истиқболлари учрашувнинг асосий мавзуларидан бўлди. Геология фанлари университети ва NUST ўртасида профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда соҳа мутахассислари алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ва ўзаро манфаатли таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув давомида NUSTнинг Геология фанлари университетидаги ихтисослаштирилган кафедраси фаолиятини қўллаб-қувватлаш, унинг салоҳияти ва имкониятларини янада кенгайтириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.

Мулоқот якунида геология ва тоғ-кон соҳасида таълим, илм-фан ва амалий тажрибани уйғунлаштириш, шу асосда қўшма лойиҳаларни кўпайтириш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш бўйича ҳамкорликни изчил давом эттириш каби муҳим таклифлар қўллаб-қувватланди.

Бундан ташқари, Покистон Миллий фан ва технологиялар университети делегацияси Геология фанлари университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди ва мазкур олий таълим муассасалари раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Хусусан, Геология фанлари университети ва Покистон Миллий фан ва технологиялар университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Шунингдек, мазкур университетда NUST кафедрасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш