Ўзбекистон–Британия парламентлараро ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Май 03, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 277
ЛОНДОН, 3 май. /“Дунё” АА/. Буюк Британия ва Ўзбекистон парламентлари дўстлик гуруҳлари ўртасида онлайн-учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Парламентлараро мулоқотни изчил ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, таълим, фан ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий мулоқот барқарор ва изчил ривожланиб, ўзаро ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда.
Суҳбат чоғида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди. “Яшил” иқтисодиёт, муҳим минераллар, рақамли технологиялар, молиявий хизматлар ва қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишини таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси