БААдаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш учун платформа яратилади
Июнь 12, 2026. 13:00 • 52 сония
• 154
АБУ-ДАБИ, 12 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Умид Шодиев Бирлашган Араб Амирликларида фаолият юритаётган ватандошлар – йирик компаниялар таъсисчилари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат давомида мамлакатдаги ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида ўзаро ҳамкорлик платформасини яратиш ташаббуси илгари сурилди.
Мазкур платформа ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши, амалий масалаларни ҳал этишда ёрдам бериши, янги келган фуқароларни маҳаллий қонун-қоидалар билан таништириши, ҳуқуқий ва тиббий масалалар бўйича маслаҳатлар бериши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, учрашув иштирокчиларининг таклифлари кўриб чиқилиб, уларни амалиётга жорий этиш механизмлари муҳокама қилинди.
Бундай мулоқот майдончалари ватандошлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги ижобий қиёфасини илгари суришга хизмат қилиши қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси