Мисрнинг етакчи ОАВ Тошкент, Самарқанд ва Термизда ўтаётган халқаро форумни кенг ёритмоқда

Июль 08, 2026. 16:30 • 2 дақ

85

ҚОҲИРА, 8 июль. /“Дунё” АА/. Мисрнинг марказий нашрлари 7–11 июль кунлари юртимизнинг Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида бўлиб ўтаётган “Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” мавзусидаги биринчи Халқаро Ислом цивилизацияси форумини кенг ёритмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, ушбу нуфузли анжуманни кенг ёритиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Мисрнинг йирик ва етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари мазкур тадбирга бағишланган кўплаб материаллар тайёрлади.

Жумладан, “Al-Ahram”, “Al-Jumhuriya”, “MYENA”, “Al-Masri al-Youm”, “Masravi” каби етакчи ОАВда Ўзбекистондаги халқаро форумнинг очилишига бағишланган кенг қамровли материаллар эълон қилинди.

Мақолаларда Ўзбекистон замини асрлар давомида ислом илм-фани ва маданиятининг дунёдаги энг йирик марказларидан бири бўлиб келгани, бугунги кунда эса Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳани ривожлантириш, буюк аждодлар меросини қайта тиклаш ва уни халқаро майдонда тарғиб этиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани алоҳида эътироф этилган.

Шунингдек ўқинг

Нашрларда форумнинг Тошкент шаҳрида бошланиб, ислом оламида алоҳида мақомга эга бўлган Самарқанд ва Термиз шаҳарларида давом этиши ушбу тадбирнинг илмий ва тарихий қимматини янада ошириши таъкидланган.

Материалларда халқаро анжуманнинг асосий мақсади — дунёда ислом динининг тинчликпарварлик, бағрикенглик ва инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, глобал хавф-хатарларга қарши маърифат билан курашиш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни кучайтиришдан иборат экани батафсил баён этилган.

Миср оммавий ахборот воситаларининг ушбу форумга бўлган қизиқиши ва тадбирни кенг кўламда ёритиши Ўзбекистоннинг ислом дунёсидаги нуфузи ортиб бораётгани ҳамда икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар янги босқичга чиққанининг яққол намунаси бўлмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш