Хитойда табиий офатлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36 нафарга етди
Июль 08, 2026. 16:00 • 2 дақ
• 61ПЕКИН, 8 июль. /“Дунё” АА/. Сўнгги икки кун ичида Хитойда содир бўлган сув тошқинлари, момақалдироқ ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36 нафарга етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Синьхуа” ахборот агентлигига таяниб.
Қурбонларнинг аксарияти Ганьсу провинцияси ҳудудлари ҳиссасига тўғри келди. Хусусан, Танчан туманидаги Жэньцзан қишлоғида юз берган кўчки оқибатида 33 киши қамалиб қолган. Натижада, камида 21 киши ҳалок бўлди, етти киши тан жароҳати олган бўлса, беш киши қутқариб олинди.
Ҳодисадан сўнг фожиа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари, ўт ўчирувчилар ва полициячилардан иборат қутқарув гуруҳлари юборилди.
Айни пайтда мамлакатнинг шарқий қисмидаги Хубэй провинциясида торнадо ва момақалдироқ туфайли камида 11 киши нобуд бўлди, юзлаб одамлар жароҳатланди.
Жанубий Гуанси минтақасида эса “Майсак” тўфони келтириб чиқарган кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди. Камида 50 минг киши эвакуация қилинди, яна саккиз киши бедарак йўқолган деб тахмин қилинмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


