Миср матбуоти I Халқаро ислом цивилизацияси форумини кенг ёритмоқда

Июль 07, 2026. 17:00 • 2 дақ

158
Миср матбуоти I Халқаро ислом цивилизацияси форумини кенг ёритмоқда

ҚОҲИРА, 7 июль. /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Ал-Жумҳурия” газетасида юртимизда бўлиб ўтаётган I Халқаро ислом цивилизацияси форумига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрнинг ёзишича, 7–11 июль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида бўлиб ўтадиган мазкур форум “Тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” шиори остида ўтказилмоқда. Нуфузли анжуманда турли мамлакатлардан таниқли олимлар, мутафаккирлар ва диний уламолар иштирок этмоқда.

Форумда Мисрнинг нуфузли идоралари вакиллари ҳам қатнашмоқда. Делегация таркибидан Маданият, Вақф ишлари ва Олий таълим вазирлари, Республика муфтийси, Ал-Азҳар раҳбарияти ҳамда диний таълим, фатво ва халқаро алоқалар йўналишидаги етакчи мутахассислар ўрин олган.

Ўзбекистон элчиси Мансурбек Киличев нашрга берган интервьюсида таъкидлашича, ушбу форум интеллектуал, илмий ва маданий соҳаларда исломий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек ўқинг

Элчининг фикрича, Миср диний муассасаларининг бой тажрибаси, хусусан, “Ал-Азҳар аш-Шариф” ва Миср Дорул Ифтосининг иштироки экстремизмга қарши курашиш борасида анжуман қатнашчиларида катта таассурот уйғотади.

Қайд этилишича, форум доирасида исломий меросни сақлаш, диний таълимни ривожлантириш ва тинчлик маданиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади. Икки томонлама учрашувларда имомлар ва тадқиқотчиларни тайёрлаш, қўлёзмаларни сақлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилади.

Мақола якунида I Халқаро ислом цивилизацияси форуми минтақадаги йирик халқаро илмий-маърифий майдонлардан бирига айланиши, гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тинчлик, илм-фан, маърифат ва диний бағрикенглик ғояларини илгари суриши қайд этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш