Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Эрон элчиси 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар
Декабрь 23, 2025. 17:10 • 31 сония
• 113
ТOШКЕНТ, 23 декабрь. / “Дунё” AA/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев бугун Эрон элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида томонлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар, 2025 йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилдилар, шунингдек, 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.
Томонлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ишчи алоқаларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
ТИВда Тожикистоннинг юртимиздаги элчиси билан 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди
ТИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзбекистон ёш дипломатлари клуби”нинг анжумани ўтказилди