Қозоғистон–Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон йўналишида янги темир йўл лойиҳаси ишлаб чиқилади
Октябрь 05, 2026. 09:30 • 2 дақ
• 107
ОСТОНА, 5 октябрь. /“Дунё” АА/. Қозоғистоннинг “Kazinform” халқаро ахборот агентлиги Марказий Осиё темир йўл тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада ёзилишича, Қозоғистон, Ўзбекистон ва БАА Қозоғистон–Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон (CASA) йўналиши бўйича янги темир йўл лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқишга келишган. Янги йўналиш орқали Покистоннинг денгиз портларига чиқиш имконияти яратилиши режалаштирилмоқда.
Бу борада уч давлатнинг транспорт соҳасига масъул вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
CASA лойиҳасининг асосий мақсади Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги темир йўл алоқаларини кучайтириш, халқаро юк ташиш ҳажмини ошириш ҳамда савдо ва логистика имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
Меморандум доирасида лойиҳанинг техник ва иқтисодий жиҳатлари ўрганилади, зарур инфратузилмани ривожлантириш имкониятлари баҳоланади. Шунингдек, лойиҳанинг молиявий механизмлари ва амалга ошириш шартлари ҳам кўриб чиқилади.
Томонлар CASA лойиҳасини батафсил ишлаб чиқиш учун махсус ишчи гуруҳ тузиш имкониятини ҳам муҳокама қилган.
Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг мавжуд темир йўл инфратузилмаси ва транзит салоҳияти, БААнинг эса транспорт, логистика ва йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги тажрибаси ушбу ташаббус доирасида бирлаштирилиши кутилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси