Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Токиода JICA президенти билан музокаралар ўтказди
Сентябрь 18, 2026. 09:30 • 56 сония
• 156
ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Токио шаҳрида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги президенти Акихико Танака билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Токиода Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Президенти жаноб Акихико Танака билан самарали музокаралар ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат чоғида 2030 йилгача мўлжалланган Ҳамкорлик дастури доирасидаги лойиҳаларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилдик.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашдик.
JIC билан амалий ҳамкорлигимизни янги лойиҳалар ва ташаббуслар билан янада бойитишга тайёрмиз”.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси