Ўзбекистон суғурта компаниялари вакиллари Лондонда тажриба оширди
Май 10, 2026. 14:55 • 2 дақ
• 89
ЛОНДОН, 12 май. /“Дунё” АА/. Британиянинг “MBF Academy” муассасаси томонидан Ўзбекистоннинг нуфузли суғурта компаниялари раҳбар ходимлари учун “Суғурта соҳасида лидерлик ва самарадорлик: стратегия, савдо ва рискларни бошқариш уйғунлиги орқали барқарор ўсиш” мавзусида тренинг ва семинарлар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур дастур суғурта соҳасида фаолият юритаётган раҳбар кадрларнинг замонавий бошқарув кўникмаларини ривожлантириш, стратегик фикрлашни кучайтириш, самарали савдо механизмларини жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганишга қаратилди.
Тренинглар давомида иштирокчилар суғурта бозорида рақобатбардошликни ошириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва корпоратив барқарор ўсишни таъминлаш бўйича амалий билимларга эга бўлди.
Ўқув дастури доирасида қатнашчилар “Lloyd’s of London” ҳамда “Chartered Insurance Institute” ташкилотларига амалий ташриф буюриб, Буюк Британиянинг суғурта соҳасидаги тажрибаси, соҳани тартибга солиш механизмлари, инновацион ечимлар ва профессионал тайёргарлик тизими билан танишди.
Учрашувлар иштирокчиларга халқаро экспертлар билан фикр алмашиш, янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва соҳадаги илғор ёндашувларни ўрганиш имконини берди.
Курс якунида Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида малака сертификатларини тантанали топшириш маросими ўтказилди. Унда иштирокчиларнинг касбий салоҳиятини ошириш, икки мамлакат ўртасида суғурта соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда халқаро тажрибани амалиётга жорий этиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Хитой делегацияси Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик имкониятларини ўрганди



