Ўзбекистон элчиси Япония Парламентининг Вакиллар палатаси спикери билан учрашди
Апрель 30, 2026. 09:00 • 55 сония
• 621
ТОКИО, 30 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония Парламенти Вакиллар палатаси (қуйи палата) спикери Эисукэ Мори билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокараларда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани қайд этилиб, Япония томони сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Томонлар Ўзбекистон Президентининг 2025 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган расмий ташрифи ва унинг доирасида эришилган келишувларни, шунингдек, “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг олий даражадаги илк саммити натижаларини юқори баҳоладилар.
Парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу йўналишдаги мулоқотларни фаол давом эттириш, жумладан, парламентлараро форумларни мунтазам ўтказиб бориш муҳимлиги қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси