Таиландда қайиқ ҳалокати оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига зарур ёрдам кўрсатилди
Январ 13, 2026. 18:39 • 41 сония
• 149
ТОШКЕНТ, 13 январь. /“Дунё” АА/. 11 январь куни Таиланднинг Пхукет ороли яқинида мамлакатимиз фуқаролари бўлган сайёҳлик катери ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг телеграм-каналида ёзилишича, воқеа содир бўлган вақтда катерда уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ҳодиса оқибатида уларнинг 2 нафари енгил тан жароҳати олиб, маҳаллий шифохонага ётқизилган. Жабрланган фуқаролар тўлиқ соғайган ва белгиланган тартибда шифохонадан чиқарилган.
Маълум қилинишича, жабрланганларнинг барча тиббий ва бошқа зарур харажатлари катерга эгалик қилувчи компаниянинг суғурта маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилган.
Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси воқеа содир бўлган вақтдан бошлаб маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ва соғлиқни сақлаш муассасалари билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик кўмаги ва вазиятни назорат қилишни таъминлади.
Вазият Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси томонидан назоратга олинган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси