Logo

Екатеринбургдаги Ўзбекистон фуқаролари учун ифторлик дастурхони ёзилди

Март 12, 2026. 08:10 • 2 дақ

94

EКАТЕРИНБУРГ, 12 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Екатеринбургда ватандошлар учун ифторлик уюштирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир муқаддас Рамазон ойида хориждаги ўзбек диаспорасини қўллаб-қувватлаш бўйича Консулликнинг тизимли ишларининг бир қисми бўлди.

Бош консул Жаҳонгир Парманов иштирокчиларни муқаддас ой билан табриклаб, Ўзбекистон Президентининг хорижда истиқомат қилаётган ватандошларга кўрсатаётган ғамхўрлиги ҳақида гапирди. У маънавий-ахлоқий қадриятларнинг аҳамияти, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашда ислом динининг ўрни, анъаналар ва маданий меросни асраб-авайлаш зарурлигини таъкидлади.

Читайте также

Тошкент шаҳридаги “Баланд” жоме масжиди имом-хатиби Аъзамжон Эргашев иштирокчиларни табриклаб, Ислом динининг маънавий ва инсонпарварлик қадриятлари ҳақида сўз юритди. Учрашув давомида ёш ватандошлар ўзларини қизиқтирган диний ва дунёвий мазмундаги саволларга жавоб олишди.

Меҳмонлар учун Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва муқаддас қадамжоларини очиб берувчи видеороликлар, миллий анъаналар, маданий мерос ва ислом динининг жамият ҳаётидаги ўрнини акс эттирувчи тарқатма материаллар намойиш қилинди.

Ифторлик дастурхони ёзилиб, ўзбек миллий таомлари тортилди. Иштирокчилар бундай тадбирлар ватанпарварлик туйғусини кучайтириб, хориждаги юртдошлар учун ҳамжиҳатлик ва қўллаб-қувватлаш муҳитини яратишини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш