Logo

Британиянинг етакчи кончилик компанияси билан қўшма лойиҳалар амалга оширилади

Март 07, 2026. 09:10 • 2 дақ

1072
Британиянинг етакчи кончилик компанияси билан қўшма лойиҳалар амалга оширилади

ЛОНДОН, 6 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британиянинг “Better Earth” компанияси бош директори Найджел Адамс билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Британия томони “Better Earth” компанияси янги ташаббус экани ва унинг таъсисчилари қаторига тоғ-кон саноати ва энергетика соҳаларида ўнлаб йиллик тажрибага эга компаниялар ва инвесторлар киришини таъкидлади. Уларнинг умумий бозор капиталлашуви 10 миллиард доллардан ошади.

Қайд этилишича, компаниянинг асосий мақсади декарбонизация жараёнини қўллаб-қувватлаш ва стратегик минераллар билан боғлиқ қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан иборат. Шу мақсадда “Better Earth” вакиллари нефть-газ ва тоғ-кон компаниялари билан учрашувлар ўтказиб, истиқболли лойиҳаларни аниқлаш устида иш олиб бораётганини маълум қилди.

Шунингдек ўқинг

Ушбу саъй-ҳаракатларнинг давоми сифатида компания Ўзбекистон билан қўшма ташаббусларни кўриб чиқишга қизиқиш билдирди. Минерал ресурслар, декарбонизация ва “яшил” энергетика каби муҳим ва стратегик соҳалар истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.

Учрашув якунида Ўзбекистоннинг масъул идоралари ва “Better Earth” раҳбарияти ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш