Ўзбекистонлик ёшлар Швециянинг нуфузли таълим дастури грантларини ютишди
Апрель 27, 2026. 08:10 • 2 дақ
• 245
СТОКГОЛЬМ, 27 апрель. /«Дунё» АА/. Швеция ҳукуматининг махсус ташкилоти - Швед институти (Swedish Institute) 2026/2027 ўқув йили учун ривожланаётган мамлакатларга мўлжалланган "Глобал профессионаллар" магистрлик дастури ғолиб давлатлари вакилларини эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Илк бор ушбу дастурда иштирок этган Ўзбекистон вакиллари жами 4 та стипендия ютган.
Ўзбекистонлик ёшлар муҳим фан йўналишларида – роботизация ва автоматизация, тиббиёт, дата-база фани ва археология – ғолиб бўлгани аҳамиятлидир.
Ғолиб ўзбекистонлик стипендиантлар шу йилнинг август-сентябрь ойида Швециянинг етакчи университетлари магистратурасида тўлиқ грант асосида магистр даражасида ўқишни бошлаши кутилмоқда.
“Глобал профессионал” («Swedish Institute Scholarships for Global Professionals» (SISGP) дастурига мувофиқ, ғолибларининг магистратура таълими тўлиқ грант асосида, шунингдек, уларнинг Швецияга келиб-кетиш харажатларининг қопланиши билан бир вақтнинг ўзида ойлик стипендиялар ҳам берилади.
Ўзбекистон "Глобал профессионаллар" дастурига 34-чи шерик мамлакат сифатида, мамлакатимиз элчихонаси саъй-ҳаракатлари билан 2025 йил декабрида қабул қилинган эди. Бугунга қадар Ўзбекистон Марказий Осиёдан ягона ушбу нуфузли дастурда иштирок этаётган мамлакатдир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси