Logo

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси БМТ тадбирларида қатнашди

Апрель 27, 2026. 10:25 • 2 дақ

159

ЖЕНЕВА, 27 апрель. /“Дунё” АА/. Женева шаҳрида БМТ доирасида ўтказилган қатор нуфузли халқаро тадбирларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси ҳам фаол иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Юртимиз вакиллари дастлаб БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (UNECE) томонидан ташкил этилган 2026 йилги Барқарор ривожланиш бўйича минтақавий форумда қатнашди.

Форум Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий ваколатхона кўмагида ташкил этилди.

Иштирокчилар форум давомида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратди. Тадбир қатнашчилари 2030 йилгача бўлган кун тартиби ижросини таъминлаш, инновацион ечимларни жорий этиш ҳамда давлатлар ўртасида тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилди.

Мулоқот жараёнида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор агроозиқ-овқат тизимларини ривожлантириш масаласига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек ўқинг

Сўнгги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги туб ўзгаришлар, эришилган салмоқли ютуқлар ҳамда келгусидаги вазифалар хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Делегация аъзолари Европа ва Марказий Осиёда озиқ-овқат тизимларини трансформация қилиш бўйича 4-йиғилишда ҳам иштирок этди. Мазкур тадбир БМТ Озиқ-овқат тизимларини мувофиқлаштириш маркази томонидан ташкил этилган бўлиб, мамлакатлар ўртасида озиқ-овқат тизимларини ислоҳ қилиш, миллий стратегияларни амалга ошириш ва инвестицияларни жалб қилиш масалаларига бағишланган.

Йиғилиш доирасида давлатлар, халқаро ташкилотлар, илмий доиралар ва хусусий сектор вакиллари иштирокида мулоқот ва тажриба алмашиш имкони пайдо бўлди. Суҳбат чоғида 2030 йилгача барқарор озиқ-овқат тизимларини шакллантириш жараёнига эътибор берилди.

Мамлакатимиз делегациясининг ушбу халқаро тадбирлардаги иштироки мамлакатда аграр соҳани модернизация қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш