Ўзбекистон Президенти ШҲТнинг Бишкек саммити тадбирларида иштирок этади
Август 30, 2026. 18:35 • 2 дақ
• 110
ТОШКЕНТ, 30 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 31 август – 1 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, саммит кун тартибидан ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришга оид долзарб мавзулар ўрин олган. Халқаро ва минтақавий ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Йиғилиш якунида ШҲТнинг 25 йиллигига бағишланган Бишкек декларацияси ҳамда хавфсизлик, иқтисодиёт, транспорт, экология, сунъий интеллект, маданий-гуманитар алмашинув ва ҳамкорликнинг бошқа кўплаб йўналишларида шерикликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.
Саммит доирасида Президент Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида ҳам иштирок этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси