Ўзбекистон Президенти ва Грузия Бош вазири Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар

Июль 03, 2026. 15:02 • 2 дақ

64
Ўзбекистон Президенти ва Грузия Бош вазири Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар

ТОШКЕНТ, 3 июль. /“Дунё” АА/. Бугун бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, шунингдек, делегациялар раҳбарлари ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди. Жумладан:

– Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро маъмурий ёрдам тўғрисида битим;

– Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Касбий ва олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Ҳукумати ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Грузия Маданият вазирлиги ўртасида 2027-2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Грузия Молия вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

– “E-Permit” рухсатномалар алмашинуви ахборот тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

– Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

– Радиациявий ҳимоя ва ядровий хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик ҳамда ахборот алмашиш тўғрисида меморандум;

– Меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

– Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан Грузия Адлия вазирлиги ҳузуридаги Миллий ижро бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ҳам имзоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш