Тбилисида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими ўтказилди
Июль 02, 2026. 20:59 • 48 сония
• 77
ТОШКЕНТ, 2 июль. /“Дунё” АА/. Тбилиси шаҳрида Грузия Президентининг қароргоҳи – Орбелиани саройида бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчисини Грузия Президенти Михаил Кавелашвили самимий қарши олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушилди. Айни пайтда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси