Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Грузияга жўнаб кетди

Июль 02, 2026. 16:45 • 42 сония

74
Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Грузияга жўнаб кетди

ТОШКЕНТ, 2 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг таклифига биноан бугун давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Грузия пойтахтида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилади.

Ўзбекистон – Грузия дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади.

Ташриф дастурида маданий-гуманитар тадбирларда иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш