Ўзбекистон Президенти телефон орқали Қозоғистоннинг биринчи Президентини таваллуд куни билан табриклади

Июль 06, 2026. 18:27 • 58 сония

52
Ўзбекистон Президенти телефон орқали Қозоғистоннинг биринчи Президентини таваллуд куни билан табриклади
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

ТОШКЕНТ, 6 июль. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун телефон орқали мулоқотда Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва узоқ умр тилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг замонавий Қозоғистоннинг барпо этилиши, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни илгари суриш ҳамда Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро кўмак ришталарига асосланган кўп қиррали ҳамкорликнинг бугун юқори суръатда ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш