Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияга келди
Сентябрь 07, 2026. 22:55 • 55 сония
• 32
ТОШКЕНТ, 7 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан бугун Белград шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчисининг самолетига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.
Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Президенти Александр Вучич ва унинг рафиқаси кутиб олди.
Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилиб, Фахрий қоровул саф тортди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага бошланади. Дастурга мувофиқ, Ўзбекистон–Сербия олий даражадаги музокаралари ҳамда икки мамлакат расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилган.
Уларнинг якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси