Ўзбекистон Президенти “Evyap Holding” компанияси бошқарув кенгаши аъзосини қабул қилди
Октябрь 30, 2026. 07:50 • 58 сония
• 55
ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Анқарада “Evyap Holding” компанияси бошқарув кенгаши аъзоси Ўмер Эвьяпни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мулоқот чоғида компания раҳбари Янги Ўзбекистонда турк компаниялари учун яратилаётган қулай шарт-шароит ва тақдим этилаётган кенг имтиёзлар туфайли уларнинг сони йил сайин ўсиб бораётганини қайд этди.
“Evyap Holding” компанияси шахсий гигиена ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги бой тажрибасидан келиб чиқиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлиги билдирилди.
Учрашувда “OSTIM Global” Ўзбекистон – Туркия саноат зонасида йўлга қўйилаётган янги лойиҳани жадаллаштиришга келишиб олинди. Шунингдек, ишлаб чиқариш учун зарур хомашёни маҳаллийлаштириш имконияти атрофлича кўриб чиқилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси