Logo

Ўзбекистон Президенти “Росатом” корпорацияси бош директорини қабул қилди

Январ 27, 2026. 19:51 • 43 сония

54
Ўзбекистон Президенти “Росатом” корпорацияси бош директорини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 27 январь. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун “Росатом” атом энергияси бўйича давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакатимизда интеграциялашган атом электр станциясини қуриш лойиҳасини рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўтган йилнинг октябрь ойида биринчи кам қувватли реактор биноси учун пойдевор қўйиш ишлари бошлангани мамнуният билан қайд этилди. Электр станцияни лойиҳалаштириш ишлари давом этмоқда.

Бундан ташқари, ўтган йили “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкентдаги филиали негизида атом энергетикаси ва ядро технологиялари бўйича илғор муҳандислик мактаби ишга туширилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва тиббиётда ядро технологияларини қўллаш, соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, фанни ривожлантириш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo AA

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш