Ўзбекистон Президенти Ўмон иқтисодиёт вазирини қабул қилди

Июнь 18, 2026. 15:56 • 2 дақ

34
Ўзбекистон Президенти Ўмон иқтисодиёт вазирини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 18 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Ўмон иқтисодиёт вазири Хамис бин Сайф ал-Жабрий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Президентига Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг самимий саломини етказди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий соҳалардаги ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашишди.

Шунингдек ўқинг

Сўнгги йилларда алоқаларимиз фаоллашгани, товар айирбошлаш ҳажми ўсгани қайд этилди. Ўзбек–Ўмон инвестиция компанияси иштирокида муҳим лойиҳалар самарали амалга оширилмоқда. Кейинги ойдан пойтахтларимиз ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади.

Шу йил Масқат шаҳрида Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.

Мулоқотда транспорт, логистика, геология, электрон тижорат, рақамли инфратузилма ва бошқа йўналишларда истиқболли лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш