Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Декабрь 29, 2025. 18:00 • 34 сония
• 67
ТОШКЕНТ, 29 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида мамлакатимиз етакчиси ва Қозоғистоннинг биринчи Президенти яқинлашиб келаётган Янги йил байрами муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, қардош мамлакатларимиз халқларига тинчлик, барқарорлик ва равнақ тилакларини изҳор этдилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари юксак даражага чиққани, шунингдек, кўп қиррали ҳамкорлик барча устувор соҳаларда изчил ривожланаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси