Ўзбекистон Президенти БМТ-Ҳабитат раҳбари билан барқарор урбанизация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Май 18, 2026. 20:10 • 2 дақ
• 61
ТОШКЕНТ, 18 май. /“Дунё” АА/. Бутунжаҳон урбанизация форуми доирасида бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури (БМТ-Ҳабитат) ижрочи директори Анаклаудия Россбах билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, БМТ-Ҳабитат билан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда шаҳарсозлик соҳасида замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўтган йили Самарқанд иқлим форуми доирасида бўлиб ўтган учрашувда эришилган келишувлар ижроси ҳам кўриб чиқилди. Ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш, соҳага оид лойиҳаларни илгари суриш ҳамда экспертлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Президенти томонидан Бутунжаҳон урбанизация форумида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Боку саммитида шаҳарларни барқарор ривожлантириш борасида қатор ташаббусларни илгари сурди



