Марказий Осиё ва Озарбайжон Президентлари Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги гольф клубининг очилиш маросимида иштирок этдилар
Июль 30, 2026. 20:12 • 55 сония
• 41
ТОШКЕНТ, 30 июль. /“Дунё” АА/. Чўлпонота шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари билан биргаликда Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги гольф клубининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, етакчилар бу ерда барпо этилган замонавий спорт ва туризм инфратузилмаси билан танишдилар. Янги мажмуа гольфни оммалаштириш, спорт туризмини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Давлат раҳбарлари қардош Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва халқини янги объектнинг очилиши билан табриклаб, мамлакатнинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятлар тиладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси