Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Туркистонда икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Май 15, 2026. 13:35 • 2 дақ

58
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Туркистонда икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 15 май. /“Дунё” АА/. Туркистон шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, самимий мулоқотда Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажми жадал ўсиб, саноат, қишлоқ, сув хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари илгари сурилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб бормоқда.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари, энергетика ва транспорт соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш чоралари муҳокама қилинди.

Шунингдек, етакчилар минтақавий кун тартибининг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш