Владивостокда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик она-бола Ватанга қайтарилди

Июль 30, 2026. 10:00 • 53 сония

99
Владивостокда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик она-бола Ватанга қайтарилди

ВЛАДИВОСТОК, 30 июль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ходимларининг ёрдами билан қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси Г.С. ҳамда унинг вояга етмаган фарзанди Ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Маълум бўлишича, ҳамюртимиз дипломатик ваколатхонага мурожаат қилиб, вақтинчалик турар жойи ва яшаш учун маблағи қолмагани сабабли Ўзбекистонга қайтишда кўмак сўраган.

Шундан сўнг консулхона томонидан Миграция агентлиги билан ҳамкорликда тегишли ташкилий ва дипломатик чора-тадбирлар амалга оширилган. Ушбу юртдошимизнинг ижтимоий аҳволи инобатга олиниб, Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан уларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун “Владивосток–Тошкент” йўналиши бўйича авиачипталар харид қилинган.

Зарур расмийлаштирув ва кузатув ишлари якунига етказилгач, ватандошларимизнинг Владивостокдан чиқиб кетиши ташкил этилди ва улар соғ-саломат Ватанга қайтарилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш