Ўзбекистон элчихонаси Сирдарё вилояти ва Полшанинг Ополь воеводалиги ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамламоқда

Сентябрь 02, 2026. 16:00 • 2 дақ

47

ОПОЛЕ, 2 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари ҳудудлараро савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш мақсадида Польшанинг Ополе воеводалигига хизмат сафарини амалга оширдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сафар давомида Ополе воеводалиги Маршали Шимон Оглаза, вице-воевода Славомир Градзик ва Ополе шаҳри вице-мэри Мачей Вуец билан бўлиб ўтган расмий музокараларда Сирдарё вилояти ҳамда Ополе воеводалиги, шунингдек, Гулистон ва Ополе шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри шериклик алоқаларини ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Польша томони Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги стратегик ўрнини юқори баҳолаб, саноат, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, IT, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш билдирди. Учрашувлар якунида жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида икки ҳудуд ишбилармон доиралари ҳамда “IT Park” вакиллари иштирокида онлайн музокаралар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, ташриф доирасида воеводалик жамоат кутубхонасида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Муассасада ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти намуналаридан иборат бир ойлик кўргазма намойиш этила бошланди. Юртимиз тарихи ва маданий салоҳиятига бағишланган китоблар билан бойитилган алоҳида “Ўзбекистон бурчаги” ҳам тантанали равишда очилди.

Келгусида ушбу муассаса базасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларига бағишланган фотокўргазмалар ва “Ўзбекистон кунлари” каби қатор тадбирларни ҳам  биргаликда ўтказишга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш