“Al-Diplomacy”: Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланмоқда
Сентябрь 02, 2026. 16:30 • 2 дақ
• 52
ҚОҲИРА, 2 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Al-Diplomacy” нашрида Ўзбекистон Президентининг Сербияга кутилаётган ташрифи ва икки мамлакат ўртасида жадал ривожланаётган кўп қиррали муносабатларга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Муаллифнинг ёзишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Сербия ўртасида юқори даражадаги икки томонлама муносабатлар тобора ривожланмоқда. Шериклик алоқалари савдо, инвестиция, транспорт-логистика, меҳнат миграцияси ва гуманитар соҳалардаги қўшма лойиҳалар билан бойитилмоқда.
Нашрда 2025–2026 йиллардаги олий даражадаги мулоқотлар, хусусан, Сербия Президенти Александр Вучичнинг Тошкентга ташрифи, парламентлар ва вазирликлараро муносабатларнинг фаоллашгани алоҳида қайд этилган.
Мақолада Тошкент ва Белград ўртасидаги стратегик шерикликнинг асосий йўналишлари таҳлил қилинган. Иқтисодий ва савдо соҳасида икки мамлакат савдо рўйхатини кенгайтириш ва Сербиянинг Европа Иттифоқи бозорларига чиқиш имкониятларидан фойдаланган ҳолда қўшма ишлаб чиқариш қувватларини яратиш устида ишламоқда.
Транспорт-логистика соҳасида “Air Serbia” орқали Тошкент ва Белград ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда темир йўл орқали юк ташишни ривожлантириш кўзда тутилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси