Рязанда Ўзбекистон–Россия маданий алоқаларини мустаҳкамловчи тадбирлар бўлиб ўтди
Февраль 15, 2026. 11:35 • 2 дақ
• 75РЯЗАНЬ, 15 февраль. /“Дунё” АА/. Рязань вилоятида Ўзбекистон–Россия маданий алоқаларини мустаҳкамловчи тадбирлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
2026 йилда жаҳон ҳамжамияти Марказий Осиёнинг буюк шоири, мутафаккири ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигини нишонлади. Унинг шеърий ва фалсафий асарлари муҳаббат, адолат, инсон тақдири, илмни қадрлаш ғоялари билан суғорилган. Бу мавзулар умумбашарий бўлиб, турли миллат ва давр кишилари қалбида акс-садо беради.
Алишер Навоий мероси ўзбек маданиятининг муҳим қисми бўлиб, бугунги кунда авлодлар ва халқларни боғловчи кўприк вазифасини ўтайди, чинакам қадриятлар чегара билмаслигини эслатади.
Шу йилнинг ўзида Сергей Есениннинг Ўзбекистонга келганига 105 йил тўлди. Бу адабий алоқалар халқлар мулоқотига пойдевор бўлаётганининг яна бир ёрқин мисолидир.
Бой тарих ва анъаналарга эга бўлган Рязань шаҳрида ўзбек–рус маданий алоқаларини мустаҳкамловчи тадбирлар ўтказилгани рамзий маънога эга. Бу ерда, яна бир буюк шоир – Сергей Есениннинг ватанида ўзбек жамоат ташкилоти минтақа ҳаётида фаол иштирок этмоқда, маҳаллий ҳокимият эса миллатлараро маданий ва маънавий алоқаларни сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватламоқда.
“Олмос” ўзбек миллий-маданий мухторияти ташаббуси билан Ихтиандр Қодиров ижодий гуруҳи раҳбарлигида мусиқий-шеърий кеча ташкил этилди. Тадбир меҳмонлари учун Алишер Навоий ва Сергей Есениннинг шеърлари янгради. Тадбир икки буюк шеърият анъаналари ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтаб, санъатнинг чегараси йўқлигини эслатиб турди.
Кечада Валерий Плахотнийнинг “Маданиятлар чорраҳаси” муаллифлик картинаси намойиш этилди. Унда рассом ўзбек ва рус халқлари ўртасидаги алоқаларни, маданиятларнинг ўзаро таъсирини моҳирона акс эттирган. Олдинги планда муаллиф шоирлар Алишер Навоий ва Сергей Есенинни қўлларида китоб ушлаган ҳолда тасвирлаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси


