Саида Мирзиёева: Ўзбекистон йирик, самарали ва сифатли сармоялар учун янги имкониятлар майдонига айланмоқда
Сентябрь 25, 2026. 09:30 • 2 дақ
• 184ТОШКЕНТ, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Нью-Йоркда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Нью-Йоркда “BlackRock” раҳбарияти – компания президенти Роберт Капито, вице-раис Томас Донилон, “Global Infrastructure Partners” раиси ва бош ижрочи директори Адебаё Огунлеси, Молиявий ва стратегик инвесторлар гуруҳи глобал раҳбари ҳамда компаниянинг Яқин Шарқ минтақаси бўйича раҳбари Чарлз Хатами билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Мулоқот давомида 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилдик. “BlackRock” ушбу Марказ концепцияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.
АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги қўшма давра суҳбатида Ўзбекистон ҳамда минтақамизнинг яқин ўн йилликларга мўлжалланган ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдик.
Ўзбекистон йирик, самарали, сифатли сармоялар учун янги имкониятлар майдонига айланмоқда”.
Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг фармони билан Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

