Андижонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги имкониятлар яратилмоқда

Ноябрь 08, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 8
Андижонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги имкониятлар яратилмоқда
Андижонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги имкониятлар яратилмоқда
Андижонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги имкониятлар яратилмоқда

АНДИЖОН, 8 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигида Андижон вилояти масъул ташкилотлар ҳамда 34 та дипломатик ваколатхона раҳбарлари иштирокида видеоконференция шаклда очиқ мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда фуқароларни хорижий меҳнат бозори талабларига мос касб ва тилга ўқитиш, уларни юқори маошли иш ўринларига жойлаштириш ҳамда бу жараёнга хусусий секторни жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев элчихоналардаги миграция маданияти, хорижий меҳнат бозоридаги вазият, малакали кадрларга эҳтиёж ва Андижон вилояти билан ҳамкорликни кенгайтириш хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Мулоқот давомида қатор муҳим келишувларга эришилди. Жумладан, кетиш олди тайёргарлик дастурига миграция маданияти ва хорижий давлатлар қонунчилигига риоя этиш бўйича маълумотлар киритилади.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Россия ва Беларусь меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб, вилоятдаги иккита техникумни нефть-газ, чорвачилик ва зоотехника йўналишларига ихтисослаштириш режалаштирилди.

Италиянинг Сардиния ҳудудидаги 2 минг нафар ҳамширага бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш бўйича пилот лойиҳа бошланади. Япониялик иш берувчилар ва рекрутинг ташкилотлари иштирокида Андижонда меҳнат миграцияси форумини ўтказиш ҳам белгиланди.

Ушбу ташаббуслар андижонликларни хорижда муносиб ва юқори даромадли иш ўринларига жойлаштириш, касбий салоҳиятини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш